Фарзандим ҳақида

08:01 / 02.10.2017 | Rano Alixanova | 2274
Ассалому алайкум! Саволим ўғлим ҳақида, у 3 ёшда, тенгқурларига нисбатан анча ақлли, зийрак бола. Ўғлим икки ёшлигида қиз фарзанд кўрганимиз сабабли уни хусусий боғчалардан бирига бергандик, у рус боғча эди, ўғлим анча нарсаларни ўрганиб, билимли бўлаётган эди. Яқинда уни маҳалламиздаги оддий боғчага ўтказишди. Турмуш ўртоғим бола қийинчилик кўриши керак дейдилар. Аввалги боғчасида ҳам ҳеч ким уни эркалатиб кўнглига қарамас эди, фақат озода, овқатлари яхши, билимга қаттиқ аҳамият беришадиган эди. Сиздан сўрамоқчи бўлганим шуки, бола ҳеч нарса ўрганмасдан шунчаки вақтини ўтказиб ўша боғчага бориб келиши тўғрими? Ўзи тўполон қилмайди, бошқа болаларни калтакланишини кўриб, кун бўйи боғча опасини бақириб уришишини эшитиб катта бўлиши тўғрими? Шу қийинчиликка кирадими? Қайси ҳолатда у давлатга, ота-онасига кўпроқ фойда келтирадиган бўлади?
Руҳшунос:
.Саломат бўлинг!.