Ассалому алайкум! Ассалому Алайкум! Намоз учун кўп ғусл қиламан. Кўп вақтим ювиниш билан ўтади. Лекин кўпинча вақтим жуда тиғиз бўлади. Барча ишларимни тартиб билан, бор кучим билан қилсам ҳам намозгача тугатишга улгурмай қолишим мумкин. Шундай пайт бўладики, намознинг вақти кирган, менинг эса ғусл қилишга эҳтиёжим бор. Шартли эҳтиёж эмас, яъни, ҳайз ва жунубдан покланиш учун эмас, шунчаки кирликдан халос бўлиш учун ғусл қилишим керак бўлганда, намознинг вақти бўлган бўлса, намоз кечикса ҳам аввал ғусл қилайми ёки баданим жуда тоза бўлмаса ҳам намоз ўз вақтида ўқилгани яхшими?
Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намозни ўз вақтида ўқиш керак. Уни кечиктириб бўлмайди. Вожиб бўлмаган ғуслни деб кечиктириш жоиз эмас. Ҳамма нарса меъёрида ва тартиб билан бўлиши керак. Ғусл қилишга эҳтиёж сезсангиз, намоздан аввал қилиб олинг. Валлоҳу аълам