Ўғлим дудуқланиб гапираяпти

12:24 / 22.03.2017 | madina82 | 4205
Ассалому алайкум! Доктор, мен 36 ёшдаман, 4 ўғлим бор. Каттаси 10, кичиги 3 ёш. Шунинг учун кўп асабийлашаман, асабийлашганимда битта ҳарфни 2 марта айтиб гапириш ёки бирдан ўша гапирмоқчи бўлган гапим умуман ёдимга келмай, тўхтаб дудуқланганга ўхшаган ҳолат бўлади. Шу ҳолатни қандай йўқотсам бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Сабабини ўзингиз ёзиб турганингиздай оилада тинчлик-тотувлик, ҳотиржамлик муҳитини шакллантиришга уриниш лозим. Невропатолог шифокорга бир кўрсатиб, маслаҳатини олишингиз хам мақсадга мувофиқ