Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 17 йил бўлди.Умр йўлдошим намоз ўқийди, Аллохни таниган инсон, мен хам, алхамдулиллах. Биз асли вилоятданмиз,Тошкентда яшаймиз.Умр йўлдошим менинг қариндошларим,яъни опа ,акаларим бизнинг уйимизга келишига қарши,ота онам яқинда оламдан ўтдилар,улар келганда хам ёмон кўрардилар.Шунинг устидан доим ўртамизда келишмовчилик юзага келади. Қариндошларим кўпинча зарурат юзасидан, беморлик туфайли, Тошкентда яхши мутахассислар борлиги учун келишади.Мен умр йўлдошимнинг бу айбларини шунча йилдан буён яшириб келмокдаман,агар келганларини ёмон куришини уларга билдирсам асло қадам босмайдилар.Мен силаи рахм узилиб қолишидан қўрқаман,лекин бу муаммодан чарчадим.Умр йўлдошимга бу хакида айтсам ,,мен хам Худодан қўрқаман ,лекин шу характеримдан кечолмайман,,дедилар.Хурматли илм ахли, мен нима килай, нима маслахат берасизлар,кандай йул тутай? Қариндошларимга келманглар. эрим ёктирмайди дейми? Лекин улар менинг жигарларим ,ота онамдан қолган якинларим,уларни соғинаман,соғинганда бориб кўришга хам эркинлик бермайдилар,илтимос маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Буни эрингиздан сўранг. Уларга сиз ёқтирмаслигингиз ва рози эмаслигингизни айтайми, денг. Айтавер деса, буни айтиб узр сўрайсиз. Чунки эр буни талаб қилса итоат қилишга мажбурсиз. Аммо бу силаи раҳимни узиш, дегани эмас.Валлоҳу аълам!