Турмуш ўртоғим масжидга бориши

11:24 / 07.01.2022 | Xumora | 246
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен ва турмуш ўртоғим номоз ўқиймиз. Хўжайиним давлат ишида ишлайди, эрталаб кетиб, кечқурун келади, дам олиш кунлари номозларини масжидда ўқийди. Мен хўжайинимга кўпроқ вақтингизни фарзандларимиз билан ўтказинг дейман, кейин хўжайиним пешин, аср намозларини уйда ўқийди.
Менга, сен мени жамоат намозини савобидан қолдираяпсан дейди. Менинг ишим нотўғрими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Масжидга чиқиб, ундан бошқа вақтларини оиласи билан ўтказгани афзал. Валлоҳу аълам!