Ассалому алайкум! Мени саволим шуки талоқ масаласида эди. Агар эр 1марта озод қушсан деса 2чи марта хохлаганини қил ўзинга хон ўзинга бексан деса кейинги сафар уришиб қолганда бугундан бошлаб хотиним эмассан сани эрин басман деса талоқ тушадими.
– Ва алайкум ассалом! Бу айтилган гапларни ҳар бири шароит ва вазиятга қараб талоққа далолат қиладиган гаплардан экан. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!