Ассалому алайкум азиз устоз! Менинг турмуш ўртоғим ўзларини мусулмон хисоблайдилар, лекин аслида охиратга, қайта тирилишга ишонмайдилар. Куръон Аллох тарафидан берилган китоб эканлигига хам ишонмайдилар. Хаммаси ўйлаб топилган деб ўйлайдилар. Кўп бор даъват қилишга, тушинтиришга уриниб кўрдим, лекин қаттиқ қаршиликка дуч келдим.. Аллохдан уларга хидоят сўрайман. Саволим, бу холда нима қилсам, қандай йўл тутсам бўлади, бирга яшашим туғрими?
– Ва алайкум ассалом! Диний идорага боринг. Бундай ҳолатда инсон иймондан чиқади ва никоҳи ботил бўлади. Диний идора фатво бўлими бу ишни кўриб беради. Валлоҳу аълам!