Ассалому алайкум! Жавобингни бердим деса, лекин талоқ тушиб қолишини билмаса, талоқсан дейишдан узоқ бўлса нима бўлади? Ва нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом!Шароит ва ҳолатга қаралади. Агар жанжал ёки талоқ музокарасида бўлса талоқ тушиб қолади. Шунинг учун буни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!