Биров учун вазифа қилиб беришим тўғрими

11:11 / 10.01.2022 | Asmo Bintu Abdulhakim | 321
Ассаламу Алайкум Ва Роҳматуллаҳи Ва Барокатуҳ. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менда бир савол бор эди. Мен ҳозир институтда таҳсил оляпман. У ерда, бизга уйга вазифалар берилади ва берилган вазифаларимизга қўйиладиган баллар, фанни яхши якунлашимизга таъсир ўтқазади. Биз шаҳарда яшаганимиз сабабли, ота-онамиз, оиламиз билан бирга бўлганимиз учун, ҳеч қаерда ишламаймиз. Вилоятдан келиб, ҳам ишлаб, ҳам ўқийдиган дугоналаримиз, дарсларни топширишга улгуришмайди, иш, чарчоқ сабабли. Биз уларга ёрдам бўлиши учун, вазифаларини қилиб берамиз баъзида. Қилиб берган вазифаларимиз учун баъзида юқори баллар берилади. Кейин, шу баллар асосида (яъни улар юқори бўлса) , тўланаётган контракт ҳам, кесилади ва юқори балл тўплаганлар, камроқ тўлашади. Бу ишимиз ҳаромга ўтиб қолмайдими? Вазифани ўқитувчи баҳолаётганда, шу ўқувчи қилган деб ўйлайди. Демак, бу ишимизга ёлғон ҳам аралашади. Биз бу дугоналаримизга, ўзимиз рози бўлиб, улар улгурмаётганлиги сабабли ёрдам бўлсин деб қиламиз. Аммо, шу ишимиз тўғрими йўқми билмаймиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Бу иш ножоиз. Валлоҳу аълам!