Ассалому алайкум! Биринчи ракъатда айтиладиган зам сура, иккинчи ракъатдагидан узунроқ бўлиши керак, деб ўқигандим. Яқинда бир одамдан эшитдимки, зам суралар Қуръонда ёзилганидек тартибда айтилиши керак экан. Масалан, мен олдин биринчи ракъатда Фалақ сурасини айтсам, кейингиси қисқароқ бўлсин деб Кавсар ни айтардим. Лекин Қуръон китобида Кавсар олдин келган. Аввал Кавсар ни, Кейин Фалақ ни ўқисам, ҳажми каттасини кейин ўқиган бўламанку.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар доим ҳам биринчи ракъатдаги қироат узунроқ бўлиши талаб қилинавермайди. Бу кўпроқ бомдод намозига хос, кишилар жамоатга етишиб олиши учун. Зам қилишда суралар тартибини риоя қилиш керак. Тартиб риоя қилинганида, аввалги ракъатга узунроқ кейингиларига қисқароқ сураларни ихтиёр қилиш имкони бор. Валлоҳу аълам!