Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ.
Мен ниятни, гумонни ва дуони қандай қилиб тўғри қилиш ҳақида ўрганмоқчиман. Бунинг учун нималар қилишим керак? Масалан, ният. Бирор иш қилмоқчи бўламан, фақат баъзида ниятим пул топиш, обрў ва ҳурмат қозониш, ёки кимгадир ниманидир исботлаш бўлиб қолиши мумкин, ёки яна нимадир. Ҳатто илм олишда ҳам, фақатгина илм улашиб, одамларга яхшилик қилиш, бошқаларга манфаатим тегиши эмас, келажакда бошқаларга илмимни ўргатиб, шу орқали пул топиш истаги ҳам бўлади. Мен буни истамайман. Ниятим фақат ва фақат Аллоҳни розилиги бўлишини, амалларим дунё учун эмас,, холис Аллоҳ учун ва риёдан ҳоли бўлишини истайман. Илтимос, шундай ҳолатга келишим учун нималар қилишим кераклигини ўргатсангиз.
– Ва алайкум ассалом!Амаллар ниятларга боғлиқ китобини ўқишни тавсия қиламан.