Варикоз

09:37 / 02.10.2017 | Qosimov Alisher | 1319
Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли ишларингизни Аллоҳ бардавом қилсин! Аёлим ҳомиладорлик пайтида оёқ томирлари кўриниб қолади ва кўпаймаслиги учун боғлаб юришга тўғри келади. Икки фарзандни эсон-омон туғди, алҳамдулиллаҳ. Иншааллоҳ яна фарзанд кўриш насиб қилсин. Бу ҳолатни олдини олишнинг иложи борми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ангиохирург мутахассисга учраш, оёқ томирларини допплерография текширувидан ўтказиш лозим. Зарурати бўлса склеротерапия муолажаси (томир ичига махсус дори моддасини шприц оркали юбориш) ўтказилади. Махсус машқлар билан зўрайишларнинг олдини олиш мумкин. ЛФК инструкторлари бу машқларни ўргатадилар. Уй шароитида бемалол бажариб юриш мумкин бўлади