Араб тили

06:43 / 11.01.2022 | Mehrangiz | 308

Ассалому алайкум! Устоз илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин! Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг! Устоз, мен мадрасага ўқишга кирмоқчиман ин шаа Аллоҳ, араб тилини осон ва тез ўрганиш учун нима маслаҳат берасиз? Устоз дуоларингизда мени ҳам эслаб қўйинг,динимизга, Ватанимизга, ота-онамизга, барча-мўмин мусулмонларга фойдаси тегадиган солиҳа, қорилардан бўлиш насиб этсин илоҳим! Раҳмат устоз!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло икки дунёга манфаат бўладиган илм берсин. Ҳақиқий илм осон ва тез олинмайди. Илмни чуқур билиш учун, унинг машаққатини чекиш, у учун умрни сарфлаш керак. Валлоҳу аълам!