Ассалому алайкум! 14 ёшлик қизимнинг ҳайз цикли 10-11 кун давомида бўляпди. Май ойида биринчи цикли бўлиб оради икки ой кўрмади. Кейинги ойларда 10-12 кундан бўляпди. 30 кунда такрорланпбди. Остки соҳаси кечаси қичишиб чиқади. Гинекологлар гармон ёзишяпди, ичирмадим. Гармонсиз даволанишнинг иложи борми? Қонини текширтисам 76 мг чиқади, астойдил 2-3 ой гематолог шифокор тавсияси билан даволайман, 90-100 мг бўладида иштаҳага кириб қолади. Перепаратни тўхтатганимиздан сўнг яна 3 ойдан сўнг иштаҳаси пасайиб рангида ўзгариш бўлади, текширтирсам 76-80 бўлиб қолади. Ўзида чарчаш, кам қонлик белгилари йўқ, актив, рангида ва иштаҳасида ўзгариш бўлади, фақат ширинлик ейдиган бўлиб қолади қони камайганда. Қандай маслаҳат берасиз.
– Ва алайкум ассалом! Қизингизда анемиянинг ўрта оғир даражаси мавжуд экан. Уни темир препарати билан даволаш камида 6 ой давомида давом этиши керак, 3 ой эмас . Гап шундаки, анемиянинг ўрта ва оғир даражаларида қон таркибидаги гемоглабин дори ичиш натижасида кўтарилгани бу ҳали тузалди, деган гап эмас, танадаги суяк кўмикларида темир захираси бўлиши керак ва даво муддати ана шу суяк кўмикларидаги захира ҳам тўлгунигача давом эттирилиши керак. Яъни, 3 ой темир препарати билан даволадингиз, қизингиздаги гемоглабин 100 га чиқди, давони тўхтатдингиз, ҳали қон таркибидаги гемоглабин 120 кўрсатгичга чиққани йўқ, захирада ҳам темир запаси йўқ. Хар ойлик ҳайз мобайнида аёл-қизлар тахминан 200 мл қон йўқота боради, уни 12 ойга кўпайтирсангиз 2400 мл, яъни 2 литру 400 мл қон йўқотилади! Энди йўқотилган қон ўрни қопланиб борилмас экан, анемия муқаррар. Шунинг учун гемоглабин кўрсатгичи 120 га чиққунича темир препаратини хар куни беришда давом этишингиз керак ва 120 кўрсатгичга чиққандан сўнг уни тўхтатиб қўймасдан, ҳафтада 1 марта яна 3-4 ой ичиришингиз керак. Ана шундагина организмдаги темир захирасиям тўлиб анемияни охиригача даволаган бўласиз.
Ҳайз циклининг бузилиши масаласига келсак, у гормонал дисбалансдан келиб чиқади, гинеколог ёзган гормонларни бермасдан хато қилгансиз. Негадир бизда гормонал таблеткалаларни фақат аёллар ичиши мумкин деган нотўғри тушунча бор, ундай эмас. Улар қиз болалардаги гормонал ўзгаришларда ҳам, хатто юздаги угриларни даволашдаям қўлланилади.
Остининг қичишини кўрсатиш керак гинекологга, балки вульвит ёки кандидоз бўлиши мумкин, қонини қанд миқдоригаям текширтириб кўринг. Валлоҳу аълам!