Бавосил касаллигида

23:46 / 04.01.2022 | Нодира Бегим | 327
Ассалому алайкум! Хурматли устоз. Манда анча йиллардан бери ташки геморрой бор. Якинда бировдан эшитишимча геморройдан оз моз суюклик чикиб тураркан бу эса тахоратни бузаркан. Авваллари буни сезмасдим. Шу гапдан кейин орка пешовимга пахта куйиб юрдим,олгач карасам билинар билинмас саргиш буп копти. Ман соглигим туфайли 2махал тахорат олиб 5 вакт намоз укийман. Агар пахта ёки бинтга мазь ёки вазелин суртиб геморройга ёпиштириб олсам буладими. Токи пахтани олиб ташлагунча тахоратим тураверадими. Жавобингизни кутаман. Оллохдан сизга соглик куч кувват сурайман амийн.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат олиб, дори ёки дорисиз пахта қўйиб олсангиз, у қимирламай турса, ичидан бирор нарса сизиб ўтмаса, таҳоратингиз бузилмайди. Валлоҳу аълам!