Намоз

04:41 / 12.01.2022 | Dilnoza | 2311
Ассалому алайкум! Мени бешикда ётадиган чақалоғим бор. Уни ухлатиб намоз ўқиётганимда, уйғониб, намозимни тугатгунимча йиғлаб кетяпти. Намозни бузиб булмайди, катта гуноҳ деб эшитганман.Намозимни тугатгунимча жуда қаттиқ йиғлаб кетяпти, ҳаёлим ҳам болада бўлиб, намоздан чалғиб ўқияпман.Шундай ҳолатда намозни бузиб, болага қарасам бўладими. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу намозни бузишга узр бўла олмайди. Намозни енгиллатинг. Валлоҳу аълам!