Кўз нури тикланадими?

02:36 / 22.03.2017 | Савол | 5029
Ассалому алайкум! Компьютердан озгина зарарланган кўз, кейинчалик аввалги ҳолига қайтадими?
Шифокор:
.Ассалому алайкум. Бунинг учун озгина харакат хам керак. Бир нозик гулни тасаввур килинг. Гулнинг сулиб колмаслиги учун у асосий озукани (яъни сув ва минерал тузларни) илдизлардан, илдизлар эса тупрокдан олади. Демак гулнинг сулиб колмаслигида тупрокнинг ахамияти катта. Гул уз илдизи билан, тупроги минерал тузларга ва сувга бой жойда булса, у чиройли булиб, очилиб туради, гул курук тупрокда булса у тез сулиб колади. Агар гулни курук тупрокка экиб, факатгана гулни узини холатини яхшилашга эътибор каратсангиз (масалан: гулнинг устидан сув пуркаб турибсиз, агар у сояни яхши курадиган усимлик булса сояда , куёшни яхши курса куёшда олиб турибсиз), бундан натижа чикармикан? Бирок агар хам гулнинг, хам илдиз ва тупрокнинг ахволини яхшилашга эътиборни каратсангиз, ижобий натижага эришиш имкони катта. Энди, кузни гул деб тасаввур килинг, унинг кон томирлари эса гулнинг илдизлари, тупрок эса бутун танангиз, яъни куз уз фаолиятини бажариш учун кон-томирлардан озукани олади (гулнинг илдизи каби), бу озука эса кон-томирларга бутун организмдан (яъни тупрокдан) етиб боради. Куз бу алохида аъзо эмас, бу тананинг ажралмас кисми. Демак, мени тугри тушунган булсангиз куз нурини равшанлигини кайтариш учун, факат кузни эмас, бутун танани согломлаштириш ишларини олиб бориш керак. Мисол учун сиз компьютер ёнида куп утирасиз, сизни факат куз куриш кобилияти суст булгани эътиборингизни тортди, чунки ишингизни давом эттиришингиз учун сизга биринчи навбатда куз керак, бирок тананинг бошка кисмларига хам эътибор беринг, сиз компьтер олдида утирган холатингизда нафакат куз, балки буйин, умуртка погонаси,оёклар, бутун тана махсус «зурикиш»холатида булади. Кузингизни яхши курмай колиши, бу организмнинг сизга берган махсус сигнали, яъни умумий организмда салбий узгаришлар булмокда. Сизнинг кузингизни яхши куриши учун, кузингизнинг кон томирлари конни, буйиндан утадиган кон томирлардан олади , сизнинг холатингизда эса, кийинчилик билан утган кон, кузни ва бош мияни кон, яъни озука билан яхши таъминлаб бера олмайди. Демак кузингизнинг «сулиб» колиш имкони ортади. Кон томирлардан окадиган конни, яъни кузингизнинг асосий озукасини ахволини яхшиланг: кон суюк булиб, яхши харакат килиши учун купрок суюклик ичинг (кун давомида, камида 1.5-2 литр сув, айнан сув керак: чой, кофе, какао, суюк овкатлар хисобга кирмайди), бош миянинг 85% сувдан иборат эканлигини билсангиз, сувнинг ахамиятини тушуниб оласиз. Жисмоний машклар билан шугулланинг (бир хил холатда куп утириб колманг,компьютер, планшет олдида тугри утириш коидаларини интенетда куриб чикинг). Хом сабзавот ва мевалардан (мевани сабзавотлардан алохида пайтда) истеъмол килинг, ковурилган овкатларни истеъмол килмасликка харакат килинг (бу овкатларнинг зарари хакида илмий ишлар хам килинган-интернетда бор, куриб чикинг), гуштни тугри тайёрлаб 1га 4 нисбатда кукат ва сабзавотлар билан истеъмол килинг (мисол учун 1 булак гушт ва бундан 3 ёки 4 марта купрок кукат ва бодринг), ок ундан тайерланган махсулотларни зарари хакида куриб чикинг. Овкатланишнинг энг асосий принциплари барча мумин -мусулмонларга, Аллох таолонинг хохиши ила етиб келган (бу куп дардларга даво): корин очмасдан овкатланмаслик, корин туйгунча емаслик, овкатланганда турли хил таомларни аралаштирмаслик. Танангизни ахволини яхшиладингиз (яъни тупрокнинг ахволи яхшиланди), энди куз билан шугуллансангиз булади. Бу хам танага, хам кузга фойда уйинлар: теннис, бадминтон ва бошкалар, яъни кузни харакатда булишини таъминлаб берадиган уйинлар.
Интернетда куз нурини хирургик аралашувсиз кайта тиклаганлар хакида жуда куп мисоллар бор, институтда укиб юрган пайтимда, олган билимларимга асосан бунинг имкони йук деб уйлар эдим, айникса кузда тугма узгаришлар булса (бу хакда исботланган илмий ишлар булса куриб чикиш керак, бунинг учун «pub-med» га мурожат килса булади). Бирок охирги 3 йил ичида, уз якинларимнинг 3 тасида, куз шифокорларини «хайратда» колдириб, тугма астигматизм утиб кетди (куз шифокорининг гапи: » Надо- же, не думала что такое бывает, в моей практике такое впервые»), 2 тасининг куз куриш кобилияти 100% тикланди, 1 тасида хам куриш кобилияти тикланди, бирок хали 100% эмас (узимнинг якин дугонам хам куз шифокори, у хам хайрон булди, чунки бу инсонларни кузи яхши курмагандаги холатини узи текширган ва куз нури тикланганини узи гувохи булди). Хуллас сиз куз нурингизни тиклаш учун, фойдали ва зарасиз имкониятлардан фойдаланинг, шифо эса, хеч шубхасиз Аллох таолодан