Ассалому алайкум! Менинг оғзимга 10 йилдан бери стоматит чиқади. Стоматологга борсам Лор шифокорга жўнатди, Лор шифокор эса терапевтга жўнатди. Терапевт таблетка, сироп ёзиб берди, лекин умуман фойдаси бўлмади.
Стоматитнинг давоси борми? У нима сабабдан чиқади? Тилга, лабга, милкка, ҳатто томоқ ичларига ҳам чиқади. Бир чиққанда 9-10 жойга чиқади, жуда азобланяпман. Илтимос маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бунинг асосий сабаби антибиотикларни нотўғри қабул қилиш, ичак нормал микрофлораси (меёрида мавжуд бўлиши лозим бўлган фойдали микроорганизмлар) бузилиб, патоген (касаллик қўзғатувчи) замбуруғларнинг кўпайиб кетишидир. Оғиз бўшлиғидаги жараён бутун ошқозон-ошқозон-ичак тизимида ҳам мавжуд, афсуски уни кўрмайсиз. Тезда стоматит юзасидан бактериологик суртма учун таҳлил қилдиринг, натижасини олгач, 240 07 85 рақами билан боғланинг