Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Мен тил ўрганишга жуда қизиқаман. Шу сабабдан араб, турк ва инглиз тилларини ўргандим. Бу борада янада кўпрок изланмоқчиман. Кўнглимда хамиша Ислом илми кенг тарқалишига хизмат қилиш орзуси бўлган. Хаёлимга келган нарса шуки, агар мен тилшуносликга қизиқсам, шу қобилиятим билан Ислом оламига ўз хиссамни қўшсам бўладику дедим. Охирги пайтларда турк ва араб олимларнинг китоблари таржима қилинган холда муслимаат.уз сайтида берилаётганига гувох бўлдим. Ва мен хам шу ишга ўз хиссамни қўшиш максадида, бу борада саводхонлигимни ошириш учун, шу йўналишда малакамни оширишни ният килдим ва Ислом оламида илм толиби хам бўлмоқчиман . Саволим шуки: Хозирда юртимизда ислом оламида кўпроқ қайси тилдаги (Араб, Турк, Инглиз) китобларга таржимонларга эхтиёж тушмоқда? Мен ўша тилни мукаммал ўрганмоқчиман ва ўз хиссамни оз бўлсада қўшиш катта орзуим. Жавоб учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Араб тилидаги. Валлоҳу аълам!