Эрим диндан хабари йўқ

01:49 / 13.01.2022 | Muslima | 362
Ассалому алайкум! Эримни ислом динидан хабари йўк, намоз ва қуръон ўқишим унга ёкмайди. Фарз амалларни ташлаб, биринчи унинг айтганини қилишимни хохлайди, мен боримда китоб ўқима дейди, битта хонада бўлмасак хам. Ва сен нотўғри йўлдасан дейди. Ўзи рибодан ойлик олади. Шулар сабабли эрим билан ажрашишим жоизми? Битта фарзандим хам бор
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!. Ҳидоят Аллоҳдандир. Имкон бўлса ҳидоятини умид қилиб сабр қилган яхши. Аммо фарз амалларингиздан тўсадиган бўлса ажрашишни ўйлаб кўришингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!