Ишдан бўшаб тўғри қилдимми ?

11:44 / 12.01.2022 | Marhabo | 309
Ассалому алайкум!
Муҳтарама устозам ! Ҳайрли ишларингиз туфайли Аллоҳ сиздан ва аҳли оилангиздан рози бўлсин.
Саволим қуйидагича : Устозам мен 2 курс талабасиман.Оилавий шароитимиз туфайли ўқишдан кейин ишлашимга тўғри келди .Бир дугонам Ўқув марказда ишлайди ва мени ҳам таклиф этди .У ерда Админстратор бўлиб ишлай бошладим .Бу мени биринчи маротаба ишлашим ва менга иш ўргатишди . Мен ишлаш жараёнимда ўқитувчи йигитлар билан ҳам яхши муносабатда бўлишимни таъкидлашди . Бундан ташқари келмаган ўқувчилар билан ҳам телефон орқали гаплашишим керак . Ишлашим давомида ўзимни жуда ҳам ноқулай ҳис қилдим . Бир ҳафта зўрға чидадим ва бу иш менга тўғри келмас экан деб ишдан бўшадим . Лекин оила аъзоларим мендан ранжишди . Ишга кирган кунимдан бошлаб касалдан бошим чиқмади .Мен бу Аллоҳнинг бир белгисидир деб ўйладим.
Устозам мен тўғри иш қилдимми ?!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар фитна бўлиш эҳтимоли бўлган бўлса, тўғри қилгансиз. Аёллар ичида ишлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!