Қазо намоз

05:55 / 13.10.2017 | Nik | 1269
Ассалому алайкум! Бугун Бомдодга ухлаб қолибман. Шунга Пешин намозидан олдин қазосини ўқисам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта жоиз. Бомдод намози қазо бўлиб, ўша куннинг пешинигача ўқиладиган бўлса, суннатининг қазоси ҳам ўқилади, пешиндан кейин ўқилмайди, фақат фарзи ўқилади. Қазо намозларни намоз ўқиш ман қилинган вақтлардан бошқа ҳамма вақт ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам