Ассалому алайкум! ! Бир танишим 20 йиллик қазо намозларини ўқишни ният қилдилар, ва ўқишни бошладилар хам. Ва ўша танишим Шайх Раҳимаҳуллоҳни қазо намозлари хақида марузаларини эшитиб, ўқилган 1 қазо намози - 2 намозга тенг деган хулосага келибтилар. Мен уларга сиз нотўғри тушунибсиз дейишимга қарамай, ўзларини гапларини мақуллаяптилар. Танишим маърузадан тўғри хулоса чиқарганларми? Сизлардан Аллох рози бўлсин, Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри хулоса чиқарган. Валлоҳу аълам!