Хўжайнимни чет элда ишлаши

15:29 / 13.01.2022 | Gofurovna | 335
Ассалому алайкум! Соғ саломатмисиз . Келин бўлиб тушганимга икки йилдан ошди. 3 ойли келинлигимда хўжайним Россияга кетишган. Шу билан кўзим ёриганда келишди, ўғлим 8 ойлик бўлганда яна кетишди. Шундай бориб келишиб юради . Ҳар сафар кетаётганда 3 ойга дейди ёки опкетаман дейди, кутиб кутиб қоламан. Қайнонамни битта буйраклари, ўт пуфаклари ёг, тез тез давлениялари ошиб қолади. Қайнотам жуда инжиқ бўлиб қолишган, уй жойлари ҳаммаси жойида мошиналари бор . Ҳамма ҳавас қиладиган шароитга эгалар ёшим 20 да иккинчимга ҳомиладор бўлганими билиб, барибир кетдилар. Эримни ёнимизда бўлишини талаб қилсам бўладими, ношукурликка кирмайдими ? Жавоб учун раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Талаб қилинг, бу сизнинг ҳаққингиз. Валлоҳу аълам!