Тахорат бузиладими ёки йўқ

01:54 / 14.01.2022 | st | 1105
Ассалому алайкум! Ҳурматли Муслимаат. Уз аъзолари, саволим шундан иборатки, мени тўйим бўлганига 7 ой бўлди. Фарзандим йўқ, баъзи бир сабабларга кўра шамоллашим ўтиб кетиб, бачадон эрозия касалига чалиндим. Гинекологга бордим, гинекологим менга свечалар ёзиб берди, мен у свечалани қўйсам ажралма жуда кўп келади, свеча эриб тушади. Бунақа ҳолатда таҳорат бузиладими? Мен нима қилсам бўлади, илтимос, маслахат берила.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат бузилади. Свечани қўйгандан кейин пахта қўйиб олиш керак. Пахтадан ўтиб оқмагунича таҳорат кетмайди. Свечани тунда қўйинг. Валлоҳу аълам!