Ассалому алейкум! Мен ҳозир мусофирдаман, яқинда ватанга қайтаман, иншааллоҳ, ҳали қизил паспорт олмаганман, энди олишим керак. 1 ой ичида бориб паспортимни олиб яна қайтиб келишим керак Россияга, айтишларича ҳижобли аёлларни рўмолларини ечтириб паспортга расмга олаётган эканлар. Мен ҳам ҳижоблиман ва мен рўмолимни ечган ҳолда расмга тушишни хоҳламайман, агар улар ечмасанг расмга ололмаймиз, дейишса ечишим керакми? Бунда қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда ечишга рухсат бор. Валлоҳу аълам!