Қуръон тўйи

22:44 / 14.01.2022 | Обидахон | 446
Ассалому алайкум! Устоз, сизни 3 йилдан бери устозим дейман, чунки сизнинг хамма фикрларингизни ўзимга дарс деб биламан. Бизда Қуръонни тугатгандан сўнг Қуръон тўйи қилиниши, яъни яқинларга Қуръон ўқиганини маълум қилиш керак дейилади, шу хакда малумот берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу болалар учун бўлса жоиз. Катталар учун бошқалар томонидан ташкиллаштирилгани яхши, тақдирлаш маъносида ва бу ихтиёрий нарса, шарт эмас.
Валлоҳу аълам!