Хўроз уриштириш

00:08 / 18.01.2022 | Доно | 557
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборат эдики, куз ва қиш келди дегандан ҳўжайиним хўроз ўйинларига асосан пул тикилиб ўйналадиган жойларда тунги соат 1-2 ларгача юраверади. Оиласи, фарзанди, хотин эсига келмайди. Қачон маромига етади ўйин, шунда қайтади. Бу эса менга умуман ёқмайди, чунки бу иш, юриш туришидан қисиламан. Яқинда кўзи ёрадиган аёл бўлсам ҳам ёлғиз ташлаб кетаверади. Қўнғироқ қилиб чақирсам писанд қилмайди, уйга келгач хар сўзни бир айтиб дўнғиллайди. Бу ҳолат кеча бугун бошланмади, анчадан бери. У учун ўша хўроз ўйини биринчи ўринда, оиласи эмас. Хўроз ўйини асли ҳалолми ёки ҳаром? Бунга кетаётган беҳуда вақтчи? Туни билан кезиб, телефондан бош кўтармай намоз ҳам ўқимайди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хўроз уруштириш, унга пул тикиш ва бу ўйинни тамоша қилиш жоиз эмас. Киши оиласига эътиборли бўлиши лозим. Қиёматда ҳаммасининг саволи бор. Валлоҳу аълам!