Аёл кишининг эрига ўргатиши

07:04 / 16.01.2022 | Bintu Masud | 286
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, ажрини қиёматда олинглар! Саволим шундан иборатки: аёл киши илмли бўлса ва ўз эрига хато иш қилаётганида мулойимлик билан тўгри йўлни эслатишлари мумкинми? Масалан, ота онангизни зиёрат қилинг, эҳсон қилиб туринг, ҳалол ишланг каби эслатишлар. Бу каби амалларни эслатиш жоизми? Лекин баъзи эркаклар хато иш қилишса ҳам менга ақл ўргатма дейишади, бу қанчалик тўғри? Жавобингиз учун раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эслатиш жоиз. Валлоҳу аълам!