Ассалому алайкум! Укамнинг аёлининг чап сонида озгина шиш , томирида зирқираган огриқ бор. Хирург мутахассис «липома» деб ташхис қўйди. Онколог шифокор эса «Липома капсулада бўлади, бу бизнинг касал, биз операция қиламиз»,- деди. УТТ текшируви эса «бу юмшоқ ёғ тўқимасидан пайдо бўлган шиш, операция қилиш керакмас», - демоқда. Биз қай бирига қулоқ солишга иккиланиб қолдик. Илтимос, қимматли вақтингизни аямай маслаҳат берсангиз, хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Шифокор:
.Липома-лотин тилидан олинган бўлиб, ёғ тўқимасидан ўсиб шаклланган ҳосиладир. Одатда у яхши сифатли ўсимталар туркумига киради. Кўпроқ тери остида жойлашиб, оғриқсиз дўмбоқча шаклида ривожланади. Безовталик чақирмаса тегилмагани маъқул. Саломат бўлинг. Дуоларингиз учун алоҳида ташаккурларим. Ҳамиша сиз-азизларимизнинг дуоларингизга муҳтож ва муштоқмиз