Намоз

11:55 / 18.01.2022 | Ruhshona | 258
Ассалому алайкум! Агар ўқиш ёки иш жойида намоз ўқиш хонаси кичик бўлса ва аёллар ўзи, имомсиз намоз ўқиса, икки ёки кўпрок қаторга жойнамоз солиб ўқиши нотўғри бўлиб қолмайдими? Аёллар кўпчилик бўлганида намоз қандай ўқилишини тушунтириб беринг, илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аёлларга жамоат бўлиш шарт эмас. Шу жойларга тартиб билан жойланиб, бирин кетин намозларини ўқийверадилар. Бундай ҳолатда ҳар бир намозхон олдига сутра қўйиб олади.  Валлоҳу аълам!