Ассалому алайкум! Мени ўғлим 5 ёшдан ошди. Боғчага боради. Нутқи тенгдошларига нисбатан орқада. Буни биз 2 ёшлигида сезганимиз захоти докторларга ва логопедга оборганмиз. Докторлар ёзган дориларни ичирдик, логопед массажларига обордик фақат камроқ. Лекин ўғлим жудаям инжиқ, ҳамма нарсага тегади, гапга қулоқ солмайди. Шунга асабларим дош бермаяпти, нима қилсам бўлади? Илтимос тўлиқ маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Бола бекордан бекорга инжиқ бўлмайди. Кўпинча ташқи омиллар сабаб бўлади. Неврапатологга олиб боринг. Нутқида ҳам нуқсон бўлаётган бўлса демак унга ёрдам керак. Болага онадан бошқа яқини бўлмайди. Шу сабабдан аввалам бор сиз асабларингизни даъволашингиз керак. Болани болалигини инобатга олиб юракни кенгроқ қилишингиз керак.
Фарзандингиз тинмай инжиқлик қиляптими? Демак болани ҳеч ким эшитмаяпти. У билан суҳбатлашинг, бирга ўйнанг, телефонни қўлига тутказиб қўйманг. Тартиб интизомга риоя қилинг. Шунда у ҳам тартибга ўрганади. Она асабий бўлса бола билан шуғулланишга ҳафсала бўлмаса, унда бола нима қилади? Инжиқлик қилиб ўзига эътибор қаратади. Бундан ташқари турмуш ўртоғидан норози аёлларнинг фарзандлари инжиқ бўлишади. Шундай экан ўзингизни устингизда ишланг. Неврапатологда даъволанинг. Валлоҳу аълам!