Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа. Авваламбор Ислом олами учун қилаётган хизматингиз учун Аллоҳнинг ўзи ажр ато этсин. Менинг саволим қуйидагича: Муслималарнинг мусулмон бўлган ва мусулмон бўлмаган аёллар учун авратлари ҳақида маълумот бера оласизми? Яна бир савол: Бизнинг мазҳабда Аср ва Хуфтон намозларидан аввал суннат ўқиладими? Аввалдан жавоб учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муслималарнинг муслималарга аврати киндикдан тиззагача бўлган ер. Номуслималар учун ҳам. Номуслималар учун худди номаҳрамларга бўлганидек деган гап ҳам бор. Бизнинг мазҳабда Аср ва Хуфтон намозларидан аввал суннат ўқилмайди. Валлоҳу аълам