Ассалому алайкум! Турмушга чиқмаган қизнинг ичи қотиб , 3-4 ой қаттиқ кучаниб юриб, тўғри ичакни тушириб қўйган бўлса, ҳозир ичак тушишининг 2 ёки 3 босқичида бўлса, уни аввалги яъни соғ ҳолатига қайтариш мумкинми? Шароитим сабабли жарроҳлик амалиётини 3-4 ойдан кейин қилдирсам, буни бошқа (таносил) аъзоларга зарари йўқми? Илтимос ёрдам беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Овқатланиш тартибига риоя қилиш, хом сабзавот-меваларни 300 граммдан кам бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш лозим. Оғир юк кўтармаслик ва кучанмасликка ҳаракат қилиш, ич қотмаслигини доимий назорат қилиш зарур. Бунинг учун дюфалак, пиколакс каби препаратлардан фойдаланиш жуда ўринли. Проктолог тавсияларини тўлиқ бажарилса операцияга ҳожат қолмаслиги ҳам мумкин, ин шаа Аллоҳ. Геморроидал веналар олдирилиши бошка таносил аъзоларига зарар кўрсатмайди. Асоратсиз малакали мутахассислар томонидан бажарилса албатта