Рўзам қазо бўлмадими?

02:44 / 22.03.2017 | Савол | 3891
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одина опажон! Мен ҳайз тугаши билан ғусл қилиб, рўзамни давом эттирган эдим. Аммо саҳарлик қилгандан кейин жуда кам миқдорда оч пушти рангда келганини кўрдим. Аммо пешинда топмадим, яна ғусл қилиб олдим. Аммо рўзамни очмадим. Ушбу рўзам қазо бўлиб қолмадими? Аллоҳ сиз ва аҳлингизни ўз паноҳида асрасин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Иншааллоҳ, қазосини тутмайсиз. Аммо танга миқдоридан кўп бўлса, оқдан бошқа рангдагиси ҳайз бўлади ва ўша кунги рўза қазо қилинади. Валлоҳу аълам