Ёлғон хақида

22:50 / 19.01.2022 | Komila | 602
Ассалому алайкум! Ёлғон гапирмаслик кераклигини яхши биламиз, аммо яқинда бир маърузада, инсон гунохини ошкор етмасдан ,яшириши керак эканлигини эшитдим. Саволим шуки, инсон гунохини яшириш учун ёлғон ишлатса бўладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яшириш билан ёлғон гапириш орасида фарқ бор. Бирор гапни яшириб индамаса, ёлғон гапиришга эҳтиёж қолмайди.  Валлоҳу аълам!