Ҳайз ҳолатида Қуръон оятлари келган китобларни ўқиш жоизми?

21:37 / 19.01.2022 | Gulshona | 572
Ассалому алайкум! Ҳайз ҳолатида Қуръон оятлари ёзилган китобларни ўқиш мумкинми? Тафсири Ҳилол китобини ўқиётган эдим, ҳар бир оятни арабчасини ўқиб, сўнг ўзбек тилидаги таржима ва шарҳини ўқиб чиқаётган эдим. Хайз холатида бу китобни ўқиш жоизми? Ўзбек тилидаги тафсирни ўқиш жоиз дебсиз, шунда Араб тилида ёзилган оятни ўзини ўқиш ҳам мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бунда ҳолатда Қуръонни талаффуз қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!