Ассалому алайкум! Аллох сизлардан рози бўлсин! Аёллар зарур эхтиёж бўлмаса, номахрам эркаклар билан муомилада бўлмаслиги лозим, лекин илм олаётганда мактаб ёки ўқув марказларида устозларнинг айримлари эркак кишилар бўлиб қолади. Шу ўкитувчиларимни хам аёл устозларим сингари байрам кунларида (Хайит ва Жума ) табрикласак, табрик хабари юборсак ёки совга (масалан китобларми) берсак бўладими, шариатга зид иш бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом!Жоиз. Табрикларни шахсийга юбормай умумий гуруҳга юбориш лозим. Валлоҳу аълам!