14-январ Ватан ҳимоячилари куни

04:45 / 20.01.2022 | Guli Nishonova | 513
Ассалому алайкум! Устозам саволим шундан иборатки, ҳаммамизга маълум 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни", шу кунда университетимизда гуруҳдаги ўғил бола талабаларга қизлар томонидан пул йиғиб ҳадя улашилади.Аслида бу байрам уларники бўлмаса ҳам. Бу байрам диний эмаслигини биламан, аммо гуруҳимиздаги қизлар мени нотўғри тушуниб қолишмасин деб йиғиладиган пулга ўз ҳиссамни қўшаман.Чунки қизлар жуда оз, ўғил бола талабалар эса жуда кўп.
Шу ишим жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!Жоиз, лекин мажбурий эмас. Валлоҳу аълам!