Нима қилайлик...

06:47 / 21.01.2022 | Muhammad Solih | 407
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу устозам. Саволим шуки: ҳар йили 8март байрамига синф раҳбаримизга совға берамиз. Мумкинмаслигини биламан, лекин устозим роса гиначилар. Айниқса менга гапирадилар. Мен синф сардорлигим учун ҳар гал ёлғиз қолганимизда, берган совғамиз хақида гапирадилар. Бир йили мен ўзим умуман аралашмадим, пул йиғмадим ҳам, бермадим ҳам. Ўшанда ҳам менга роса ҳафа бўлганликларини айтдилар. Бошқа ўқитувчилар орасида ғалати бўлдим, ҳижолат бўлдим. Шунча йил синф раҳбар бўлдим аҳир деб жуда кўп гапирадилар.. Хар йили шу аҳвол, қизлар ўзи қолди дегунча шунақа нарсаларни гапирадилар. 1 октябрда ҳам берамиз. Гап пулда эмас, лекин устоз жуда кўп ҳафа бўлиб гапирадилар. Бу йил 11 синфда ўқийман, шунга устозга совға олиб 6 ёки 7 март куни берсак бўладими. 8мартни деб эмас, 11 йил синф раҳбар бўлганингизга раҳмат деб. 8 март дан 1 ой олдин бошлайдилар ўзи гапларини 8мартни эслатиб. Ёки барибир бермай қўяверайликми, жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа муносабат билан беринг ҳадяни, масалан мураббийлар куни ёки ҳайитларда. Валлоҳу аълам!