Ҳомила ва эмизиш

12:44 / 22.03.2017 | Савол | 3786
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Ҳомиладор аёл фарзандини қанча эмизса болага ҳам, онага ҳам зарар бўлмайди?
Шифокор:
.Ва алайкум ассалам/
Катта фарзандини эмизаётган аёл ҳомиладор бўлиб
қолиш ҳоллари кўп учрайди. Қўлида 1 ёшга
тўлмаган чақалоғи бор она эмизишни ҳам
тўхтатишни истамайди, ҳомиласини ҳам сақлаб
қолиш ниятида бўлади. Ҳомиладорлик даврида болани
эмизиш мумкинми?
Ҳа, мумкин, лекин ҳаммага ҳам эмас.
Эмизиш жараёнида аёл гипофизида окситотсин
моддаси ишлаб чиқарилади. Бу модда туғиш
жараёнида бачадон мушакларини қисқарилишини
чақиради. Лекин ҳомиладорликнинг ўртача 20
ҳафтасига қадар бачадон асаб тоқъималари
окситотсинга бефарқ бўладилар, шунинг учун бу
дарвгача эмизишни тўхтатмаслик мумкин. Аммо
ҳомиладорлик муаммолар (ҳомила тушиш хавфи,
йўлдош патологиялари ёки ҳомиладорлик
якунланишига олиб келувчи бошқа нохуш
факторлар мавжудлиги) билан кечаётган бўлса, у
ҳолда ҳомиладорликни сақлаб қолиш мақсадида
болани эмизиш мумкин эмас.
Баъзи аёллар ҳомиладорликнинг охиригача бемалол
катта фарзандини эмизиб, янги чақалоқ туғилганда
ҳам иккаловини биргаликда эгизаклар цингари
эмизишда давом этаверади. Бундан ҳомилага ҳам
катта фарзандга ҳам ҳеч қандай зиён
бўлмайди. Фақатгина ҳомиладорлик кечишини
гинеколог яхши назоратга олиши даркор.
Ҳомиладорликда бирон бир муаммо юзага келса,
эмизишни тўхтатиш масаласи кўрилади.
Ҳомиладорлик яхши кечаётган бўлиб, шифокор
билан маслаҳатлашган ҳолда эмизишни давом
эттиришни режалаштирган аёл қуйидагиларни билиб
қўяни яхши:
1. Овқатланиш тарзи
Ҳомиладор аёл тўғри ва фойдали овқатланишга
муҳтож бўлса, эмизувчи аёл ҳам мукаммал
овқатланиши зарур. Демак, ҳомиладорлик пайти
эмизаётган аёл учун овқатланиш рациони жуда
мукаммал, баланслаштирилган ва фойдали
моддалларга бой бўлиши мақсадга мувофиқ
бўлади. Асосийси, кўп ейиш эмас, балки витамин
ва фойдали микроелементларга бой егуликлардан
ейиш ҳисобланади (батафсил бу ерда ўқинг).
2. Катта фарзанд психикаси
Агар аёл янги чақалоқ туғилганида катта
фарзандини эмизмаслик йўлини танлаган бўлса, у
ҳолда катта фарзандни кўкрак сутидан янги
чақалоқ туғилгунча аста-секин ажратиш керак.
Муҳими шундаки, катта фарзанд «Янги чақалоқ
туфайли мен кўкрак сутидан маҳрум бўляпман»,
деган психологик стрессга дучор бўлмаслиги. Бола
кичкина бўлса ҳам, руҳан у ҳамма нарсани
тушунади. Шунинг учун катта фарзанд кўкрак
сутидан ажратилса ҳам, унга меҳр ва эътибор
янада кўпроқ берилиши лозим. Имконият бўлиб,
саломатлик томондан ҳеч қандай қаршиликлар
юзага келмаса, катта фарзандни 1 ёшига қадар
эмизиш фойдали бўлади.
3. Дам олиш
Ҳомиладорлик даври жуда машаққатли давр. Бу
даврда қўлида ёши 1га бормаган фарзанди бор
аёлга жисмонан жуда қийин бўлади. Шунинг учун
ҳомиладорлик даврида эмизишни режалаштираётган
аёлга дам олиш учун уйда етарлича шароит
яратиб бериш даркор. Керак бўлса, уни уй
ишларидан холи қилиш талаб этилади. Ахир ҳозир энг
муҳими, катта фарзанд жисмоний ва руҳий
саломатлиги ва соғлом ҳомила ривожланишидир.
Қуйидаги ҳолатлар ҳомиладорлик даврида эмизишни
тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин:
Ҳомиладор бўлиб қолган аёлнинг ёши катталиги;
Аёлда сурункали касалликлар мавжудлиги;
Ҳозирги ва бундан олдинги ҳомиладорлик даврида
муаммолар юзага келиши;
Токсикоз;
Гестоз;
Анализлар натижаси нормадан ташқарида бўлиши
(масалан, гемоглобин даражаси пастлиги ҳомилага
салбий таъсир кўрсатиши мумкин, эмизиш эса бу
кўрсаткични янада пасайтиради ва бошқалар);
Кўкрак учи сезгирлигининг ошиши (ҳомиладор аёл
кўкраклари жуда сезгир бўлиб қолади, бу эмизиш
давомида оғриқ ва ноқулайликлар келтириши
мумкин);
Кўкрак сути мазасининг ўзгариши (баъзи
эмизаётган аёлларда ҳомиладорликнинг 2
триместрдан сўнг кўкрак сути мазаси ўзгариши
кузатилади, бунда боланинг ўзи кўкракдан бош
тортишни бошлайди).
Баъзи шифокорлар ҳомиладорлик юз бергани
аниқланса, эмизишни дарҳол тўхтатишни тавсия
қиладилар. Бундай қилишга ҳақиқий асос борлигига
амин бўлиш керак. Агар бола 1 ёшдан ошган
бўлса, у ҳолда шошилмасдан болани қийнамай
аста секинлик билан сутдан ажратиш унга зиён
келтримайди. Лекин 1 ёшга тўлмаган чақалоқ
кўкрак сутига, онанинг меҳрга тўла бағрига
жисмонан ва руҳан жуда муҳтож бўлади. Шунинг
учун ҳомиладорлик юз берса, эмизишни тўхтатиш
ёки тўхтатмаслик ҳақида қарор қабул қилишдан
олдин ҳамма томонларни инобатга олиб бир хулосага
келиш зарур