Қизларнинг мактаб кийими

12:43 / 15.11.2017 | Nihon | 2175
Ассалому алайкум! Менимча кўпчилик аёлларда катта синфда ўқийдиган қизларини мактаб кийими билан боғлиқ муаммолари учраб туради. Қизим ўн учга тўляпти, унга узунлиги ергача бўлган юбка олиб беришим шартми? Менимча узун юбка мактаб ўқувчиси учун ноқулай бўлса керак. Тиззадан сал баланд юбка билан оёғи кўринмайдиган колготки кийса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Этакни имкон қадар узун қилиш керак. Ҳозирда мактабнинг ўзи ҳам қисқа этаклардан шикоят қилмоқда. Қанча узун қилинса, шунча яхши. Валлоҳу аълам