Назр

14:37 / 15.11.2017 | UmmuBakr | 2515
Ассалому алайкум!
Яқинда бир ният қилгандим. Агар ўша иш амалга ошса 10 та мискинни тўйдираман ёки ўша пулни садақа қиламан дегандим. Аллоҳим ниятимга етказди. Лекин 10 та мискин топа олмаяпман. 3-4та шароити оғир қўшниларимни эҳтиёжига қараб ёрдам қилсам бўладими? Ёки масжидга берайми? Неча пулдан беришим керак? Ёки битта ночор инсонга ўша пулни берсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир киши неча пулга тўйиши мумкин? Бир маҳал таомнинг пулини олиб, мисол учун, 10 минг, ўшанинг ўнтасини масжид ходимларига беринг ва мискинларга беришларини илтимос қилинг. Валлоҳу аълам