Ўз жонига қасд қилиш

20:08 / 09.04.2022 | فرح | 1267
Ассаламу алайкум. Мен турмуш ўртоғимни жудаям қаттиқ рашк қиламан. Ва бу менга қаттиқ таъсирини ўтказади. Руҳий ҳастаман менимча. Турмуш ўртоғимга ортиқча гап гапиролмайман. Шу сабабли аламини ўзимдан оламан. Доим бирор нотöғри ҳаракатлари ҳақида билиб қолсам, ўзимга зиён етказишга уринаман. 5маҳал ибодатдамиз алҳамдулиллаҳ. Турмуш ўртоғим ҳам жуда яхши инсонлар, лекин ҳамма гап менда. Руҳий хастаман деб ўйлаб қоламан баъзида. Илтимос, динимизда ўз-ўзига зиён келтириш қанчалик гуноҳ экани тўғрисида гапириб беринг. Токи мен ҳеч қачон бу ишларни бошқа қайтармай. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин, олдиндан рахмат.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиздаги бу ҳолатингиз ўз-ўзидан шунчаки ҳосил бўлиб қолмаган. Сиз психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Инсон ўз жисмига зиён келтириши ислом динимизда гуноҳ амаллардан саналади. Бу Яратганга исёндир. Жуда оғир гуноҳлардан. Валлоҳу аълам!