Инсон аураси

20:31 / 02.01.2022 | Dilnoza | 424

Ассалому алайкум! Ёшим 18да.Инсонлар ёқтирган яқин кишилари билан кўришса, сухбатлашса кайфияти кўтарилиб, энергияси кўпаяди, деган мазмундаги фикрлар кўп учрайди. Аммо менда негадир акси бўлади. Инсонлар билан узоқроқ вақт гаплашганимдан кейин, ўзимда кучли чарчоққа ўхшаш бир нарса хис қиламан. Бунда худди мени ушлаб турган бир нарса бўшашганга ўхшайди. Уйқим хам келади. Хатто жуда ўша пайт завқланган бўлсам хам. Қандайдир қувватсиз бўлиб қоламан. Бу одатда бир неча кундан хам кўпроқ давом этади. Бундай холат инсонниг аурасига боғлиқми? Шундай холатга тушавермаслик учун мен нима қилсам бўади? Илтимос, менга маслахат беринг.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Психологияда витальность деган сўз бор. Сизда ана шу қувват етишмаяпти. Аввал витальность тушунчасини билиб олишингиз учун сизга бир иқтибос келтираман.
“Витальность” сўзи лотинчадан “ҳаётий куч”, “яшаш лаёқати”, “жони қаттиқ” деган маънони англатади. Психологик маъносига қаралганда ҳозирги дамда одам ўзини қанчалик бахтлик ҳис қила олиши тушунилади. Бу ҳолат ҳар турлик омилларга боғлиқ:
1.      Жисмоний ва руҳий (ментал) соғломлик (стресс ҳолатида одамнинг ҳаётсеварлик лаёқати даражаси тушиб кетади).
2.      Ҳаётидан илҳомланиш, руҳланиш, қониқиш.
3.      Куч-қувватлик, энергиялик бўлиш – ижтимоий фаол бўлиш вазияти.
4.      Ўзини ўзи англашдан ҳурсандлилик.
5.      Ўзининг ижодий имкониятларини амалга ошириш.
Ҳаётсеварлик лаёқатининг моҳиятини тушуниш учун бахтлик инсонни кўз олдингизга келтиринг: у жуда сокин, яхшилик улашувчи, кайфияти яхши, ўзига бўлган ишончи юқори даражада, ўзининг ўтказган ҳар бир кунидан мамнун. Ҳаётсеварлик лаёқатининг энг юқори даражасида одам ижобий дунёқарашидан порлаб тургандек туюлади.
Бу каби инсонлар тушунтириб бўлмас даражада бошқаларни ўзларига жалб қиладилар: бу каби одамлар билан мулоқот қилинганидан кейин қанчалар ноумид ва тушкунликда бўлмасин яшашга интилиш бир неча каррага ошиб кетади. Улар камдан-кам касал бўладилар ва куч-қувват манбаига ўхшаб, бошқаларни ўз энергиялари билан қувватлантирадилар.
Психологик қониқиш ва фаровонлик инсон организмига ижобий таъсир кўрсатади: қариш процессини секинлаштириб, танани узоқ йиллар давомида яхши ҳолатда сақланишига таъсир кўрсатади.
Агар одам ҳаётидаги вазиятлар олдида ўз ожизлигига ишончи комил бўлса (қўлимдан ҳеч нима келмайди, мен ҳеч нарса қила олмайман), демак кичик қийинчиликлар олдида ҳам ожиз бўлиб қолади. Ҳеч нима қўлдан келмагач муаммоларни ҳал қилиш учун унда қувват ҳам бўлмайди.
Ҳаётсеварлик лаёқатининг даражаси пастроқ бўлган одам жанжаллардан йироқ бўлади, ўз ҳаётини назорат қилиб туради, ишларини олдиндан режалаштиради ва бу билан меҳнатга бўлган лаёқатини сақлай олади. Гўё ўзи билмаган ҳолда  қувватини тежайди.
Сиз кўпроқ дам олишингиз, кун тартибига риоя қилишингиз, сифатлик уйқуга эътибор қилишингиз ва истеъмолингизда ёнғоқ, араб хурмоси, барра салатлар, кўкатлар, мевалар, оқсилларни тез-тез тановул қилиб туришингиз керак. Иш ва ўқишларингизга муккасидан кетмай танаффуслар билан бажарилишига катта эътибор қилинг.Валлоҳу аълам!