Эътикоф ҳақида

12:44 / 22.03.2017 | Савол | 1621
Ассалому алайкум! Улуғ кунлар ҳаммамизга муборак бўлсин! Эътикофда қандай дуоларни ўқиса бўлади? Эркак киши иши юзасидан масжидда эътикоф ўтирмай, уйда ўтирса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эътикофда Қуръон ва суннатга мувофиқ хоҳлаганча дуо қилса бўлади. Аслида масжидда ўтириш керак, лекин бунинг ҳеч имкони бўлмаса, уйда ўтирса, эътикоф эмас, узлат бўлади. Бу ҳам ибодат учун ажраб чиқиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам