Тушкунлик

00:41 / 06.01.2022 | Gofurovna | 451

Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва барокатуҳ. Устозалар сизларга яна бир бор савол сўраб мурожаат қиляпман аввало раҳмат . Ёшим 20 да 3 ойлик келинлигимдан бери хожайним келиб кетиб юришади ҳар кетятиб 3 ойга диб 6 7 ойлаб қолиб кетадилар ёки об кетаман квартира топаман кетасилар диб ҳар сафар ишонтрадилар жим кузатиб қоламан . Кетгандан кейин мангаям осонмас ҳавасмас диб обкетиш ниятларидан қайтадилар . Орада дадам ўтиб қолдила тушкунликка тушиб қолдим Дадам вафот этганларидан кейин одам ови шовқин о суймедиган боб қоганман. Шу учунам меҳрга зор бўлиб қолдим . Об кетишини бирга бир бутун оила бўлиб яшашимизни жуда хоҳлеман . Шароитимз яхш чиройли машина чеклари бор Алҳамдулиллаҳ. Ўзлари яхши инсон намоз ўқишади . Фақат айтган гапларини бажармаганлари умид бериб қимаганлари учун ишончим сўнган ўтган сафарги саволими жавобини ҳам корсатдим сзи хурмат қилишади . Кўрсатсам ин ша Аллаҳ сабр қилила ҳаққиларини адо қиламан диди . Яна сздан уларди ўзгартирадиган жавоб олиш умидида ёзябман тўйимизга 3 йил боса ин ша Аллаҳ 1 йил толлақонлиг яшамадик. Ношукурлик қилиш ниятим йўқ фақат бир бутун бўлиб яшаш ниятим

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кечалари тахажжудга туриб дуода бўлинг. Аллоҳ илоҳим иккалангизни бир жуфт бўлиб бир уйда болалар билан қўним топиб яшашликни насиб этсин.  Сиз турмуш ўртоғингизга ўз ҳис-туйғуларингизни ҳиссиётларга берилмай бирма-бир гапириб беринг.  Бирга яшамасак менинг кайфиятим болаларга ўтиб қолареан,  тасаввур қилинг мендек болалар ҳам қўним тополмай қолишади бу дунёда деб тушунтиринг. Фақат ҳиссиётга берилманг. Аёл кишини турмуш ўртоғи 4 ойдан ортиқ ҳижронга қолдирса бу аёлнинг қалби изтиробда қолиши, шайтон васваса қилишини тушунтиринг.  Аммо ўзингиз учун билингки бу ҳолатингиз фақат ва фақат Аллоҳнинг қўлида.  Аслида тақдирингизга шу ҳижрон битилган.  Қачон Аллоҳ лозим топса бирга яшайсизлар. Шунинг учун ибодатларингизда муқим бўлиб таҳажжудларда дуода бўлиб туринг.  Валлоҳу аълам.