Оилавий масала

17:24 / 27.01.2022 | Наргиза | 667
Ассалому алайкум!
Устоз Аллоҳ сиздан рози бӯлсин. Саволим шундан иборатки, мен иккита қизим билан бошқа бир инсонга турмушга чиқганман. Қизларимни солиҳа қиламан, доим ёнимда бӯлади. Мусулмон одам Аллоҳни танийди, зулм қилмайди деб ӯйлагандим, лекин эрим қизларимни урдилар ҳам, ҳар хил гапларни ҳам айтдилар. Қизларимни деб ажрашсам яхшими ёки зулм қилсалар хам чидашим керакми? Қизларим азоб чекишига сабабчи бӯлиб гуноҳкор бӯлиб қолмайманми??? Жавоб учун олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аслида бошқадан бўлган фарзандлар билан бошқа кишига турмушга чиқмаслик керак. Биздаги кўп аёллар шу нуқтада хато қилишяпти. Кейинги турмушда эркак бошқадан бўлган фарзандларни рад қилишга ҳаққи бор. Сиз ё турмушни ё фарзандларни танлашингиз керак эди. Ҳали ҳам бўлса бир қарорга келиб, шунга яраша иш тутинг. Валлоҳу аълам!