Сингилга муносабат

11:41 / 30.01.2022 | Sugʻdiyona | 409
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз устозлар! Бермоқчи бўлган саволим оилавий муносабатлар ҳақида. Мен синглим билан бирга битта квартирада тураман, иккаламиз ҳам ўқиймиз. Мен ёшлигимдан негадир уни яхши кўра олмайман. Ҳозир ҳам қанча ҳаракат қилсам ҳам унга нисбатан меҳрим, муҳаббатим йўқдай туюлади. Негадир кўп урушамиз, келиша олмаймиз, унинг дунёқараши бошқача, меники бошқача. Динда оила аъзоларига яхши муносабатда бўлиш кераклиги айтилганини биламан. Лекин ўзим ҳам сабабини билмайман, синглимни яхши кўра олмайман, баъзида меҳрим борлигини ҳис қиламан-у лекин барибир бу вақтинчадек туюлади. Мен бу вазиятда хато иш қиляпманми, унга яхши муносабатда бўлмай, яхши кўришга ҳаракат қилмасам гуноҳкор бўламанми? Лекин бунга қанча ҳаракат қилмай қўлимдан келмайди, кўнглим уни яхши кўра олмайди, илтимос, менга маслаҳат беринг. Саволим ноўрин бўлса, узр сўрайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсонлар бир бирларига яхшишик қилишлари учун дунё қарашлари бир хил бўлиши шарт эмас. Сиз аввало синглингизга инсон сифатида, кейин мусулмон сифатида, кейин сингил сифатида қараб кўринг. Аллоҳ таоло қардошлар ҳақида тақво қилишга буюради. Кўнгил иши қийин. Аммо Аллоҳдан қўрқув бўлса, ҳамма нарса ўрнига тушади.Валлоҳу аълам!