Иффат

11:34 / 30.01.2022 | Aliy | 436
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум устоз. Ҳам шаръий, ҳам она сифатида маслаҳат берсангиз. Уйдагиларнинг маслаҳати билан бир ҳонадон қизига оғиз соладиган бўлдик, қиз билан учрашдим. Ва мендан яширган, мен билишим керак бўлган сирингиз борми деб сўрадим.. Сўроқ саволларимдан кейин қиз ўзимга айтолмаслигини, ёзиб юборишини, сир бўлиб қолиш шарти билан деб ёзиб юборди, номусига тажовуз қилишганини айтди.

Аллоҳдан дуоларимда ўзи рози бўладиган ишлар билан ризқлантиришини доимо сўраб келаман, шу менга синов кўринишида бўладими? Сирни сақлаб уйланишим Аллоҳнинг менга синови. тақдир бекорга эмас деб уйланишим жоизми? Лекин ҳеч ғурурим қабул қлолмаяпти. Ҳаловатим йўқ. кўз юмишим ва бундан Аллоҳни розилигини умид қилишим жойизми? Шу зарба туфайлик қиз ҳам анча тушкунликка тушган, яшашга иштиёқи сўнган. Руҳан қаттиқ таъсир қилган.

Бир инсонни сирини яширсам, қабул этсам гуноҳларимга каффорат бўлишлигига умидвор бўлишим жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Агар тавба қилиб, ҳаётни тоат ибодатда ўтказишга қаттиқ аҳд қилган бўлса, унинг сирини яширишингиз, бир аёлни  пок ҳаёт кечиришига сабабчи бўлиб қолишингиз ажри улуғ албатта. Аллоҳ ҳам сизни сатр қилиб гуноҳингизни кечиради. Аммо масала бошқа нарсада. Сиз бунга сабр қила оласизми? Эртага ҳаётингизда бунинг салбий таъсири бўлмайдими? Буни ўзингиз аниқлаб оласиз. Буни бўлмагандек унутиб юборишга кўзингиз етсагина, бунга қадам қўйишингиз керак. Валлоҳу аълам!